Ўтмишдаги қазо намоз ва рўзалар

Ассалому алайкум! Мен 18 ёшимдан бери намоз ўқийман. Балоғат ёши деб 12 ёшни эътиборга олиб 6 йиллик қазоларим бор деб хисобладим. Хозирда шуларни ўқишни бошладим.  Тўғри хисобладимми? Қазоларни ўқишда энг сўнги қазо бўлган фалон намозимни қазосини дебми ёки ўтмишда қазо бўлган фалон намозимни қазосини деб ният қилсам тўғрими?
Рўза тутишни хам 18дан бошлаганман. Бунда хам жами 6 ойлик рўзалар қазо бўлган хисобланадими? Ўтмишимда аниқроги 18 гача рўза тутиб илмсизлик қилиб қасддан очиб юборган холатларим бўлган бўлиши мумкин, лекин аник эслай олмаяпман. Қандай йўл тутишим лозим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаммасини эҳтиётини олганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 02:52 | Савол-жавоблар | 155 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar