Таъзияга кулувчилар

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Ўлкамизнинг баъзи бир худудларида, одам риҳлат қилган жойда, маййит чиққан хонадонда мол ёки қўй сўйилиб таъзияга ва жаноза қатнашчиларига шу суйилган жонивордан дастурхон ёзилиб овкат берилади. Шу масалада фикрингизни билдирсангиз.Иккинчи саволим қуйидагидан иборат: Арвоҳ капалак ҳақида шариатда қандай фикр бор?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Минг марта такрор айтилмоқда. Бу савол бериш манзилида, бировнинг фикрини сўраманглар. Аллоҳнинг шариатининг ҳукмини сўранглар!Маййит чиққан жойда, таъзияга келганларга уч кунгача ҳар қандай таом улашиш жоиз эмаслигини ёш болалар ҳам яхши билишб олди. Шариатда фикр бўлмайди. Ҳукм бўлади. Унда арвоҳ капалак деган нарса йўқ.

29 Апрел 2022, 03:47 | Савол-жавоблар | 153 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar