Жаннат хушхабар

Ассалому алайкум! Мен бугун ёутубе саҳифасида бир видео кўрип қолдим у видеода шундай дейилган. Қиёмат қойин куни биринчи бўлип жаннатга пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) кирадилар дейилган ва уларнинг қаршиларида жаббор аззава жала бўлади дейилган. Шунда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) Аллоҳ талони кўрип сажда қиладилар, Аллоҳ тало шундай дейди: - Эй Муҳаммад бошингизни кўтаринг сўзланг сиздан эшитилади, айтинг қабул қилинади, шафоат қилинг шафоатиз қабул қилинади дейилган. Шунда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) айтадилар умматим дейдилар. Аллоҳ тало айтади (жаҳаннамдаги) умматингизни олдига боринг, боринг улардан қалбида арпанинг донасичалик иймони борини жаннатга критинг дейди. Саволим шундан иборатки қалбида жаҳаннам олови ва дахшатидан қўрқув надомат билан яшаёткан мусулман биродарларимга ушбу жаннат хушхабарини етказсам бўладими уларга бир оз таскин бериш илинжида?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу маънодаги ҳадис Саҳиҳи Бухорийда ривоят қилинган. Ушбу ҳадис гуноҳлари туфайли жаҳаннамга тушган мўминлар унда абадий қолмаслигига далилдир. Ундан гуноҳ қилишга тарғиб, ёки гуноҳни енгил санаш маъноси келиб чиқмайди. Сиз ўша биродарларингизга Аллоҳнинг кечиримлилиги, тавба қилган бандасининг гуноҳларини денгиз кўпигичалик кўп бўлса ҳам мағфират қилиши ҳақидаги оят ва ҳадисларни етказганингиз мақсадга мувофиқдир. Қуйида сиз сўраган ҳадиснинг тўлиқ матнини келтирамиз: حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ، حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ، حَدَّثَنَا مَعْبَدُ بْنُ هِلَالٍ الْعَنَزِيُّ قَالَ: اجْتَمَعْنَا نَاسٌ مِنْ أَهْلِ الْبَصْرَةِ، فَذَهَبْنَا إِلَى أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، وَذَهَبْنَا مَعَنَا بِثَابِتٍ إِلَيْهِ يَسْأَلُهُ لَنَا عَنْ حَدِيثِ الشَّفَاعَةِ، فَإِذَا هُوَ فِي قَصْرِهِ فَوَافَقْنَاهُ يُصَلِّي الضُّحَى، فَاسْتَأْذَنَّا، فَأَذِنَ لَنَا وَهْوَ قَاعِدٌ عَلَى فِرَاشِهِ، فَقُلْنَا لِثَابِتٍ: لَا تَسْأَلْهُ عَنْ شَيْءٍ أَوَّلَ مِنْ حَدِيثِ الشَّفَاعَةِ. فَقَالَ: يَا أَبَا حَمْزَةَ هَؤُلَاءِ إِخْوَانُكَ مِنْ أَهْلِ الْبَصْرَةِ جَاءُوكَ يَسْأَلُونَكَ عَنْ حَدِيثِ الشَّفَاعَةِ. فَقَالَ: حَدَّثَنَا مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ مَاجَ النَّاسُ بَعْضُهُمْ فِي بَعْضٍ، فَيَأْتُونَ آدَمَ فَيَقُولُونَ: اشْفَعْ لَنَا إِلَى رَبِّكَ. فَيَقُولُ: لَسْتُ لَهَا، وَلَكِنْ عَلَيْكُمْ بِإِبْرَاهِيمَ فَإِنَّهُ خَلِيلُ الرَّحْمَنِ. فَيَأْتُونَ إِبْرَاهِيمَ، فَيَقُولُ: لَسْتُ لَهَا، وَلَكِنْ عَلَيْكُمْ بِمُوسَى فَإِنَّهُ كَلِيمُ اللهِ. فَيَأْتُونَ مُوسَى، فَيَقُولُ: لَسْتُ لَهَا، وَلَكِنْ عَلَيْكُمْ بِعِيسَى فَإِنَّهُ رُوحُ اللهِ وَكَلِمَتُهُ. فَيَأْتُونَ عِيسَى، فَيَقُولُ: لَسْتُ لَهَا، وَلَكِنْ عَلَيْكُمْ بِمُحَمَّدٍ . فَيَأْتُونِي فَأَقُولُ: أَنَا لَهَا. فَأَسْتَأْذِنُ عَلَى رَبِّي فَيُؤْذَنُ لِي وَيُلْهِمُنِي مَحَامِدَ أَحْمَدُهُ بِهَا لَا تَحْضُرُنِي الْآنَ، فَأَحْمَدُهُ بِتِلْكَ الْمَحَامِدِ وَأَخِرُّ لَهُ سَاجِدًا، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ، ارْفَعْ رَأْسَكَ، وَقُلْ يُسْمَعْ لَكَ، وَسَلْ تُعْطَ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ. فَأَقُولُ: يَا رَبِّ، أُمَّتِي أُمَّتِي. فَيُقَالُ: انْطَلِقْ فَأَخْرِجْ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ شَعِيرَةٍ مِنْ إِيمَانٍ. فَأَنْطَلِقُ فَأَفْعَلُ، ثُمَّ أَعُودُ فَأَحْمَدُهُ بِتِلْكَ الْمَحَامِدِ، ثُمَّ أَخِرُّ لَهُ سَاجِدًا، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ، ارْفَعْ رَأْسَكَ، وَقُلْ يُسْمَعْ لَكَ، وَسَلْ تُعْطَ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ. فَأَقُولُ: يَا رَبِّ، أُمَّتِي أُمَّتِي. فَيُقَالُ: انْطَلِقْ فَأَخْرِجْ مِنْهَا مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ أَوْ خَرْدَلَةٍ مِنْ إِيمَانٍ. فَأَنْطَلِقُ فَأَفْعَلُ، ثُمَّ أَعُودُ فَأَحْمَدُهُ بِتِلْكَ الْمَحَامِدِ، ثُمَّ أَخِرُّ لَهُ سَاجِدًا، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ، ارْفَعْ رَأْسَكَ، وَقُلْ يُسْمَعْ لَكَ، وَسَلْ تُعْطَ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ. فَأَقُولُ: يَا رَبِّ، أُمَّتِي أُمَّتِي. فَيَقُولُ: انْطَلِقْ فَأَخْرِجْ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ أَدْنَى أَدْنَى أَدْنَى مِثْقَالِ حَبَّةِ خَرْدَلٍ مِنْ إِيمَانٍ، فَأَخْرِجْهُ مِنَ النَّارِ. فَأَنْطَلِقُ فَأَفْعَلُ». فَلَمَّا خَرَجْنَا مِنْ عِنْدِ أَنَسٍ قُلْتُ لِبَعْضِ أَصْحَابِنَا: لَوْ مَرَرْنَا بِالْحَسَنِ وَهْوَ مُتَوَارٍ فِي مَنْزِلِ أَبِي خَلِيفَةَ {فَحَدَّثَنَا} بِمَا حَدَّثَنَا أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ، فَأَتَيْنَاهُ فَسَلَّمْنَا عَلَيْهِ فَأَذِنَ لَنَا فَقُلْنَا لَهُ: يَا أَبَا سَعِيدٍ، جِئْنَاكَ مِنْ عِنْدِ أَخِيكَ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ فَلَمْ نَرَ مِثْلَ مَا حَدَّثَنَا فِي الشَّفَاعَةِ، فَقَالَ: هِيهِ، فَحَدَّثْنَاهُ بِالْحَدِيثِ فَانْتَهَى إِلَى هَذَا الْمَوْضِعِ فَقَالَ: هِيهِ، فَقُلْنَا: لَمْ يَزِدْ لَنَا عَلَى هَذَا. فَقَالَ: لَقَدْ حَدَّثَنِي وَهْوَ جَمِيعٌ مُنْذُ عِشْرِينَ سَنَةً، فَلَا أَدْرِي أَنَسِيَ أَمْ كَرِهَ أَنْ تَتَّكِلُوا. قُلْنَا: يَا أَبَا سَعِيدٍ فَحَدِّثْنَا، فَضَحِكَ وَقَالَ: خُلِقَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا مَا ذَكَرْتُهُ إِلَّا وَأَنَا أُرِيدُ أَنْ أُحَدِّثَكُمْ، حَدَّثَنِي كَمَا حَدَّثَكُمْ بِهِ قَالَ: «ثُمَّ أَعُودُ الرَّابِعَةَ فَأَحْمَدُهُ بِتِلْكَ {الْمَحَامِدِ}، ثُمَّ أَخِرُّ لَهُ سَاجِدًا، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ، ارْفَعْ رَأْسَكَ، وَقُلْ يُسْمَعْ، وَسَلْ تُعْطَهْ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ. فَأَقُولُ: يَا رَبِّ، ائْذَنْ لِي فِيمَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ. فَيَقُولُ: وَعِزَّتِي وَجَلَالِي وَكِبْرِيَائِي وَعَظَمَتِي لَأُخْرِجَنَّ مِنْهَا مَنْ قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ Маъбад ибн Ҳилол Аназий сўзлаб берди: «Бир гуруҳ басраликлар тўпланиб, Анас ибн Моликнинг ҳузурига бордик. Ундан шафоат ҳадиси ҳақида сўраб берсин, деб ўзимиз билан Собитни ҳам олиб бордик. Борсак, у ўзининг қасрида экан. Биз унинг чошгоҳ намозини ўқиб турганига тўғри келибмиз. Изн сўраган эдик, тўшагида ўтирганча бизга изн берди. Биз Собитга: «Шафоат ҳадисидан олдин ҳеч нарса ҳақида сўрама», дедик. У: «Эй Абу Ҳамза! Булар басралик биродарларинг, сенинг олдингга шафоат ҳадиси ҳақида сўраш учун келишган», деди. У (Анас розияллоҳу анҳу) шундай деди: «Бизга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай сўзлаб бердилар: «Қиёмат куни одамлар жунбушга келиб, бир бирининг устига чиқиб кетишади. Шунда улар Одамга келиб, «Роббингнинг ҳузурида бизни шафоат қил», дейишади. У: «Мен у мақомда эмасман. Сизлар Иброҳимга боринглар, чунки у Раҳмоннинг Халилидир», дейди. Улар Иброҳимга келишса, у ҳам: «Мен у мақомда эмасман. Сизлар Мусога боринглар, чунки у Калимуллоҳдир», дейди.* Улар Мусога келишса, у ҳам: «Мен у мақомда эмасман. Сизлар Ийсога боринглар, чунки у Аллоҳнинг (илқо қилган) руҳи ва калимасидир», дейди. Улар Ийсога келишади. У ҳам: «Мен у мақомда эмасман. Сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга боринглар», дейди. Шунда улар менга келишади. Мен: «Мен шу мақомдаман», дейман. Кейин Роббимнинг ҳузурига изн сўрайман, менга изн берилади. У Зот мен айтадиган, ҳозир эса хаёлимга ҳам келмайдиган ҳамдларни менга ўргатади, мен ўша ҳамдлар билан У Зотга ҳамд айтаман ва Унга саждага йиқиламан. Шунда: «Бошингни кўтар, эй Муҳаммад!  Гапиргин, тингланади. Сўрагин, берилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади!» дейилади. Мен: «Эй Роббим, умматим, умматим!» дейман. Шунда: «Бор, қалбида арпа донаси оғирлигича иймони борини (дўзахдан) чиқар», дейилади. Мен бориб, шундай қиламан. Кейин қайтиб, ўша ҳамдлар ила У Зотга ҳамд айтаман да, сўнг Унга саждага йиқиламан. Шунда: «Бошингни кўтар, эй Муҳаммад! Гапиргин, тингланасан. Сўрагин, сенга берилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади!» дейилади. Мен: «Эй Роббим, умматим, умматим!» дейман. Шунда: «Бор, қалбида зарра [ёки хардал донаси] оғирлигича иймони борини ундан (дўзахдан) чиқар», дейилади. Мен бориб, шундай қиламан. Кейин қайтиб, ўша ҳамдлар ила У Зотга ҳамд айтаман да, сўнг Унга саждага йиқиламан. Шунда: «Бошингни кўтар, эй Муҳаммад! Гапиргин, тингланасан. Сўрагин, берилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади!» дейилади. Мен: «Эй Роббим, умматим, умматим!» дейман. Шунда: «Бор, хардал уруғи оғирлигидан озининг озидан ҳам оз  иймони борини чиқар, уни дўзахдан чиқар», дейилади. Мен бориб, шундай қиламан».
Анас ибн Моликнинг ҳузуридан чиққанимиздан сўнг шерикларимиздан бирига: «Ҳасаннинг олдига кириб, Анас ибн Молик бизга айтиб берган нарсани айтиб берсак чи!» дедим. У Абу Халифанинг манзилига яшириниб олган эди. Унинг олдига келиб, унга салом бердик. У бизга изн берди. Биз унга: «Эй Абу Саъид! Биз сенинг олдингга биродаринг Анас ибн Моликнинг ҳузуридан келяпмиз. У бизга шафоат ҳақида айтиб берганидек ҳадисни эшитмаганмиз», дедик. У: «Хўш?» деди. Биз унга ўша ҳадисни сўзлаб бердик. Ўша жойига келганимизда у яна: «Хўш?» деди. Биз: «У бизга бундан зиёдасини айтмади», дедик. Шунда у: «У буни менга бундан йигирма йил олдин, навқирон пайтида айтиб берган эди. Билмайман, у унутганми ёки суяниб қолишингизни истамаганми», деди. Биз: «Эй Абу Саъид, ўзинг бизга айтиб бера қол», дедик. У кулиб юборди ва шундай деди: «Инсон шошқалоқ қилиб яратилган. Ўзи мен уни сизларга сўзлаб бермоқчи бўлганим учун айтган эдим. У буни худди сизларга айтиб берганидек, менга ҳам айтиб, шундай деган эди: «Кейин тўртинчи бор қайтиб, У Зотга ўша ҳамдлар ила ҳамд айтаман да, сўнг Унга саждага йиқиламан. Шунда: «Бошингни кўтар, эй Муҳаммад! Гапиргин, тингланади. Сўрагин, сенга берилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади!» дейилади. Мен: «Эй Роббим, «Лаа илааҳа илаллоҳ» деганки киши хусусида менга изн бер!» дейман. Шунда У Зот: «Иззатим, улуғлигим, кибриёим ва азаматимга қасамки, «Лаа илааҳа илаллоҳ» деганки кишини албатта ундан
(дўзахдан) чиқаражакман», дейди». (Олтин силсила китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar