Равм ва ишмом ҳақида

Ассаламу алайкум. Ма‘лумки, равм ва ишмом қоидалари устоздан мушофаҳа орқали о‘рганилади. Аммо, мен бу қоидалар ҳақида батафсил назарий ма‘лумотлар со‘рамоқчи эдим. Олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Равм ва ишмом ҳаракатни билдиришга хизмат қиладиган қоидалардир. Равм - ҳаракатни чала айтиш, аниқроғи, учдан бирини айтиш ҳисобланади. Уни яқиндаги одам эшитади, узоқдаги эшитмай. У касра ва заммада бўлади. Уни васлда қилинса, "ихтилос" дейилади. Бу Ҳафс ривоятида фақат бир ўринда, Юсуф сурасидаги "лаа та‘маннаа" калимасида бор, холос. Вақфда равм қилинганда васл каби ўқилади, оризий мад қилмай, табиий мад билан тўхталади. Ишмом - ҳаракатни лабнинг ишораси билан билдириш бўлиб, фақат заммада бўлади. Бунда худди сукун билан вақф қилингандек тўхталади ва вақф кетидан лабларни худди заммани айтгандек қилиб чўччайтириб қўйилида. Ишмомнинг товушга таъсири йўқ. Равмни кар, ишмомни кўр англай олмайди. Юсуф сурасидаги мазкур калимада ишмом қилиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

29 Апрел 2022, 04:20 | Савол-жавоблар | 217 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar