Шахмат ҳақида

Ассалому алайкум! Шахмат ўйнаш мазҳабимизда жоиз эмас деб эшитганман. Ахир шахмат омадга боғлиқ ўйин эмаску. Ёки бу ўйинни кофирлар ўйлаб топгани учун рухсат йўқми? Савол ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Аллоҳ барчамизни кечирсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! https://savollar.islom.uz/savol-27096https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=26942.0 https://savollar.islom.uz/savol-22741https://savollar.islom.uz/savol-7789Имом Аҳмад, Муслим ва Абу Довудлар Сулаймон ибн Бурайдадан, у киши отасидан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нардашер ўйнаса, худди қўлини чўчқанинг қонига ботиргандек бўлади», дедилар.
Шахмат ҳам нард каби деган уламолар уни ўйнаш ҳаром деганлар. Аммо имом Шофеъий қимор бўлмаса, вожиб нарсалардан машғул қилмаса, зеҳинни чархлаш учун мубоҳдир, деганлар.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

29 Апрел 2022, 04:31 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar