Суннат рукн

Ассалому алайкум! Пешин намозини махфий ўқиб суннатининг рукнларда Аллоҳу акбарни ёки самиАллоҳу лиман хамидахни овоз чиқариб айтиб қўяман. Шунда саждаи сахв қилишим керакми? Намозни махфий ўқиб туриб овоз чиқариб ўқиб қўйса ёки жахрий ўқиб туриб адашиб махфий ўқиб қўйсам саждаи сахв қилишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир рукндан бошқасига кўчаётганда айтиладиган такбирларни имом жаҳрий айтиши суннатдир. Муқтадий ва якка ўқигувчилар эса махфий айтадилар. Бунга хилоф қилиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

20 Июл 2022, 19:04 | Савол-жавоблар | 142 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar