Танишим синалишими бу
Ассалому алайкум! Яқин танишим сўраб беришимни илтимос қилди, билмай қизиқиб Инжил китобини ўқиб кўрибди. Ўзи тақводор намозхон инсон, динимизни чуқур билар эди, ўша китобни ўқиганидан бери хаёлига ёмон хаёллар фикрлар хатто атеисликка тортувчи фикрлар келмоқда экан халовати йўқ қандай фирклар деб сўрасам тилимга хам олишка қўрқаман, диндан чиқиб кетиб қолишдан қўрқаман деб айтмади бу шайтон васваси бўлса бундан қандай чиқади? У қиз, иймони билан синалмоқдами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон идиш ҳисобланади. Унинг ичига кўз, қулоқ, оғиз ва бурун орқали нарса киради. Нима билан тўлдирилса ўша нарса уни ҳаракатлантиришни бошлайди. Шунинг учун фаҳш филмларни кўрганлар ўзларини маҳрамларига фаҳш иш қилишдан ҳам тийилолмаяпти. Ёшлигида ҳаром еб катта бўлганлар қариса ҳам ҳаромдан ўзини тиёлишмаяпти. Инсон ўқиган нарсасидан албатта таъсирланади. Ҳозирги кунда инжилни ўзгартириб юборилган. Агар ҳозирги кунгача уларнинг китоблари ўзгармай келганида эди, улар албатта мусулмон бўлишар эди. Чунки ўзгартиришларидан олдин китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида башоратлар бўлиб, у зотга эргашишга буюрилган.عن جابر رضي الله عنه عن النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حين أتاه عمر فقال : إنا نسمع أحاديث من يهود تعجبنا ، أفترى أن نكتب بعضها ؟ فقال : أمتهوكون أنتم كما تهوكت اليهود والنصارى ؟ ! لقد جئتكم بها بيضاء نقية، ولو كان موسى حيا ما وسعه إلا اتباعي» . رواه أحمد، والبيهقيЖобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Умар келиб “Биз яҳудийлардан ҳадис(ҳикоя ва маъруза)лар эшитамиз” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлар(ўз динингиз ҳақида) яҳудий ва насоролар каби шак шубҳадамисиз? Мен сизларга очиқ-ойдин, соф, холис(дин)ни келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа нарса қилиши жоиз бўлмас эди” дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам!
21 Июл 2022, 11:12 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар