Масжиди набавий
Ассалому алайкум! Яқинда бир нарсани ўқиган эдим аммо қаердалигини эслолмаяпман. Кимда ким масжиди Набавийда кетма кет орасини узмасдан пайдар пай 70-80ми (эслолмаяман Валлоҳу алам) ракат жамоат билан намоз ўқиса қиёматда дажжолни фитнасидан омонда бўлади, иймони мустаҳкам бўлади. Шундай ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган ҳадис саҳиҳлар орасида йўқ. Бу маъно билан имом Термизий қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар: حَدَّثَنَا عُقْبَةُ بْنُ مُكْرَمٍ وَنَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ، قَالَا: حَدَّثَنَا سَلْمُ بْنُ قُتَيْبَةَ، عَنْ طُعْمَةَ بْنِ عَمْرٍو، عَنْ حَبِيبِ بْنِ أَبِي ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى لِلَّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا فِي جَمَاعَةٍ يُدْرِكُ التَّكْبِيرَةَ الْأُولَى، كُتِبَتْ لَهُ بَرَاءَتَانِ: بَرَاءَةٌ مِنَ النَّارِ، وَبَرَاءَةٌ مِنَ النِّفَاقِ».قَالَ أَبُو عِيسَى: قَدْ رُوِيَ هَذَا الْحَدِيثُ عَنْ أَنَسٍ مَوْقُوفًا، وَلَا أَعْلَمُ أَحَدًا رَفَعَهُ إِلَّا مَا رَوَى سَلْمُ بْنُ قُتَيْبَةَ عَنْ طُعْمَةَ بْنِ عَمْرٍو.Бизга Уқба ибн Мукром ва Насир ибн Алий ҳадис айтиб беришди. Улар дейишди: «Бизга Салийм ибн Қутайба ҳадис айтиб берди». У Туъма ибн Амрдан, у Ҳабиб ибн абу Собитдан:
Анас Ибн Моликдан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қириқ кун биринчи такбирага етишиб жамоатта намоз ўқиса, унга икки озодлик ёзилади, дўзаҳдан озодлик ва нифоқдан (мунофиқликдан) озодлик», дедилар».
Бу ҳадис Анасдан мавқуф ҳолда ривоят қилинган, бир киши у ҳадисни рафъ қилганини билмайман, илло Салийм ибн Қутайба Туъма ибн Амрдан қилган ривоятидан. Валлоҳу аълам!
21 Июл 2022, 20:02 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз