Ёмон видеолар

Ассалому алайкум! Фахш видеолар кўрса иймондан айрилиб қоладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ишни қилган одам кофир бўлиб қолмайди, аммо улкан гуноҳга қўл урган бўлади. Фаҳшга муккасидан кетганларнинг қалбини моғор босади. Аллоҳни эсласа қалби беҳаловат бўладиган, ибодатдан сиқилишни ҳис қиладиган, масжидлардан қочадиган бўлиб қолади. Бу разолатлари охир оқибат уларни иймондан айириб қўйиши ҳам мумкин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар (гуноҳни) зиёда қилса, (қалбидаги қора ҳам) зиёда бўлади. Мана шу Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда зикр қилган моғордир. «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир», дедилар».
Аҳмад ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 09:11 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar