Ичиш мумкинми
Ассалому алайкум! Бир дори сотиб олдим ва унинг тузулишига ўқидим ва ўқиётган пайтим чўчқа деп ёзилганига кўзим тушди ва мен у дорини сотиб олган одамга қайтариб бердим у айтдики чўчқа қўшилган бўлса ҳам ичиш мумкин деди мен домладан сўрадим деди шифо учун мумкин дедилар деди ахир Қуръон каримда шубҳасиз чўчқа гўшти унинг барча аъзолари ҳаром қилинган бўлса уни ичиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу масала сиз айтгандек енгил, бир оғиз гап билан бўлар экан дейдиган масала эмас. Фиқҳдаги асл қоида “ҳаром даво бўлмайди”. Сиз айтяпган дориларнинг ҳалол ўринбосарлари бор. Ҳалол даво бўлмаса, ҳаром нарса даво бўлиши борасида уч ҳозиқ, тақводор табиб шундан бошқа даво йўқ деса, зарурат юзасидан ишлатса бўлади. Дориларнинг таркибидаги ҳаром моддаларнинг ҳам моҳияти ўзгариб, на ранги на хиди на шакли қолмаган бўлса, уламоларимиз ишлатса бўлади дейишган. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 09:53 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар