Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида яна савол

Ассалому алайкум! Муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги саволимга рухсат берилмайди дебсизлар. Мен ўзи аслида ислом.уз ютуб каналидаги видеолардаги Аброр Мухтор Алий сўзлаган айрим жойларини (асосан, савол-жавоб) қирқиб ютуб каналимга жойламоқчи эдим. Ислом.уз ютуб каналидаги Аброр Мухтор Алий сўзлаган айрим видеолар Аброр Мухтор Алийнинг каналида ҳам бор екан. Аброр Мухтор Алий эса юклашга рухсат берди. Агарда мен ислом.уз ютуб каналида ҳам, Аброр Мухтор Алийнинг каналида ҳам бор бўлган видеоларни ютуб каналимга жойласам, сизнинг муаллифлик ҳуқуқингизни бузган бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз Аброр Мухторнинг видеоларидан фойдаланишни ўзларидан сўранг. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 09:56 | Савол-жавоблар | 161 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar