Ўзга диндагилар билан силаи раҳм

Ассалому алайкум! Бизни отамиз биринчи уйланганда рус миллатига мансуб аёлга уйланганлар, 10га яқин фарзандлари бор. Рус миллатли аёлдан ажрашиб, ўзбек миллатли аёлга уйланганлар, биз шу иккинчи аёлларини фарзандларимиз, савол шуки биз ўша рус миллатли аёлни боллари билан алоқани тиклашимиз фарзми? Яъни силаи раҳм фарзми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улар билан алоқа ўрнатиб, уларга ҳам дину-диёнатини ўргатишинглар керак. Агар сизларга таъсир қилиб динингизга зарар қилиб қолиши эҳтимоли бўлса, унда силаи раҳмни ўзини боғлаб турасизлар. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 10:18 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar