Исломга бўлган муҳаббат

Ассалому алайкум! Мен бир яқин инсонимни қалбида Исломга, Аллоҳга, намозга бўлган муҳаббатни кучайтиришга қарор қилдим. Аммо буни қандай қилиши билмаяман. 1-2 маротаба ҳаракат қилиб кўрганимда ўхшамади. Домлаларни маърузаларини эшитишни маслаҳат бердим, лекин бундай қилмаслигини айтти. Илтимос маслаҳат беринг мен нимадан бошлай. Мен жуда ҳам мақсадимга эришишни хоҳлаяпман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ислом инсонлар қалбига тил орқали таъсир қилишидан кўра меҳр, хулқ, суннатларга амал қилиш орқали кўпроқ таъсир қилади. Сиз шаръий аҳкомларни тил билан айтиш ўрнига амалиётда қанчалик кўп бажарсангиз шунчалик таъсирингиз кучайиб боради. Силаи раҳм қилиш борасида “Яхшилик ва силаи раҳм” китобини олиб ўқинг, оилага тегишли бўлса “Бахтиёр оила” китобини ўқинг. Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасига тегишли масалалр ҳақида гапирмоқчи бўлсангиз “Олтин силсила” рукни асосида чиқаётган китобларни олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 11:43 | Савол-жавоблар | 139 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar