Ҳақиқатни гапирса аразласа дилозорликми

Ассалому алайкум! Инсонга ўзи хақидаги хақиқатни гапирсаю, у тан олмай аразласа, шу дилозорликга кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Етказишни тўғри йўл билан қилмаган бўлса дилозорлик бўлади. Шариатда “инкаарул мункари мункарун” деган қоида бор. Яъни мункар(шариатга зид иш, айб) ишларни наҳий, яъни амри маъруф наҳйи мункар қилиш гуноҳдир. Албатта буни биринчи ўқиган инсон бу аҳмоқни гап деб ўйлаши мумкин. аслида эса бу шариат руҳини тушунмаган инсоннинг гапидир. Шариатимизда ҳар бир мункар ишнинг даражаси бор. Баъзилари ҳаром, баъзилар макруҳи таҳримий ва баъзилар макруҳи танзиҳий. Шундай экан ким макруҳи танзиҳий қилаётган одамга макруҳи таҳримий қилаётган одамга қилинадиган танбеҳни, жазони берса ҳаддидан ошган ҳисобланади. Яъни баъзи ўринларда мункар ишни ҳаддидан ошириб ортиқча жазо бериб қайтариш ҳам гуноҳ дейилган. Масалан бир одам бошяланг намоз ўқиши макруҳи танзиҳий. Унга бериладиган танбеҳ “бундай намоз ўқиш макруҳи танзиҳий” деб қўйишдангина иборат холос. Кимдир бошяланг намоз ўқиётган одамни бошига дўқ қилиб бош кийим кийдириб қўйиши ҳаддидан ошиш ҳисобланади. Қўпол гапириши ҳаддидан ошиш ҳисобланади. Ҳаммани ичида шарманда қилиш ҳаддидан ошишни юқори даражаси ҳисобланади. Чунки у одам мункар саналга ишга ҳаромга бериладиган танбеҳни, жазони қўлланиладиган жазони қўллаган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 11:48 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar