3 талоқ хақида берган саволимга жавобни олдим, аммо

Ассалому алайкум! Мен сизга берган ўша талоқ масаласида мурожат қилмоқчиман. Жавобингизни ўқидим раҳмат, лекин талоқ тушганлиги рост бўлсаю Аллоҳ кечиримлидир бунга ишонишим керак эмасми? Аллоҳ кечиришига ишонвоманку, тавба қилиб сўравоманку, дуо қилиб умидими узишим керакми ўша 3 талоқни Аллоҳни авф этишидан? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу нарса афувга алоқаси йўқ. Уч талоқ тушибдими тамом уч талоқ тушган. Тавба билан гуноҳ кечирилади, ҳукм ўзгариб қолмайди. Бировни ўлдириб қўйиб тавба қилсангиз ўлдирганингизни гуноҳи кечирилар, аммо хунини тўлашингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 13:23 | Савол-жавоблар | 134 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar