Ижтимоий тармоқдаги қиморга тушдим
Ассалому алайкум! Ҳозирда кўплаб ёшларни ичтимоий тармоқдаги қимор яъни спортга пул тикиш ва шунга ўхшаш ўйинларга пул тикиб қимор ўйнаш қамраб олган. Мен хам йўлдан адашиб шу йўлга кириб қолдим. Ўзимни бизнесим, қўлимда катта миқдордаги пул бор эди. Осон пул топиш мақсадида бу йўлга кирдим ва 2 йил давомида бор йўғимдан айрилдим. Хаттоки катта миқдорда қарзга хам кириб қолдим. Бу қарзни анча йил ишлаб хам узиш гумон бўлиб қолди. Хар кун қарз сўраб келишади, ота-онамни боши эгилиб қолди, акамни уйлантириш, синглимни чиқариш фурсати етган. Шу қарзлар туфайли улар хам бахтидан кечяпти, қарз билан турмуш қуролмаслигини яхши билишади. Хозирда кунимиз зўрға ўтяпти, ман бу ботқоқликдан бошқа йўл билан чиқиб кетолмасликни ўйлаб бу ўйинни яхшилаб ўрганиб чиқдим ва ютиш мумкин бўлган йўлини топтим. Аммо бу харом пуллар хисобланади, бу пулларга акамни уйлантириб синглимни чиқариб бахтсиз бўлишларидан қўрқаман. Домла бошқа имконим йўқ, бўлмаса қўрзларимдан 10 йилда хам қутилолмайман. Маслахат беринг шу йўл билан пул топиб қарзларимни узиб эхтиёжим учун ишлатсам гунохкор бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу телевиденияни бизнинг халқимизга бераётган энг улкан хатосидир. Ёшларни текиндан, ҳаромдан бойитишга тарғиб қилиш. Сиз бу ишни қилсангиз гуноҳкор бўласиз. Сиз Аллоҳ норози бўлган ишни қилиб Аллоҳни раҳматига эришаман деб ўйласангиз хато қиласиз. Агар шу иш устида вафот қилсангиз нажосат ичида туриб жон берган бўласиз. Мумкин эмас деган нарса бандага тегишли бўлиши мумкин, лекин Аллоҳ таолога мумкин эмас деган нарса асло тўғри келмайди. Яна ютаман дейишингиз бу, аниқ яна йўлдан адашишингиз ҳисобланади. Ютган тақдирингизда ҳам барибир ютқазган ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 13:34 | Савол-жавоблар | 135 | Ҳалол ва ҳаром