Қарз эвазига нарсасини тортиб олиш

Ассалому алайкум! Устозлар, жавоб учун олдиндан раҳмат. Мендан 1 одамни қарзи бор эди, қарзни малум бир қисмини тўлаган, қолганини эса 1 ой мухлатда қилиб бераман деб ваъда берган. Энди мана орадан 1 йилдан ошиқ вақт ўтди мени алдаб кетган. Яқинда мен уни кўриб қолдим ва қўлидаги телефонини олиб қўйдим. У телефонни сотсам қолган қарзидан кўра қимматроққа кетади. Мен шу телефонни сотиб, қолган пулни ҳам олиб қолсам бўладми ёки менга қолгани ҳаром бўладми ёкида садақа қилиб юборсам бўладими? Нотўғри савол берган ёки вақтингизни олган бўлсам олдиндан узр сўрайман!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қолгани сизга ҳаром бўлади, қолганини ўзига қайтариб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 16:27 | Савол-жавоблар | 133 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar