Қуръони каримни фақат араб тили ўқиш шартми?

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига Қуръони каримни ўқишни буюрган. Биламизки у араб тилида нозил қилинган. Биз араб тилини билмаймиз лекин унинг ўзбек тилига таржима қилинган таржималари бор. Уларни ўқиш ҳам араб тилида ўқишдагидек тенг савоблими, таржжимани ҳам ўқишда унинг одоб-аҳлоқ қоидаларидекми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бир ибодат бўлиб, уни номини тиловат деб айтилади. У фақат араб тилида тажвид қонун-қоидаларига амал қилиш билан адо қилинади. Яна бири уни маъноларини тааммул ва фикр қилиб ўрганиш дейилади. Буни таржима қилинганидан ҳам ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 16:26 | Савол-жавоблар | 169 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar