Эр-хотинни ётоқдаги муносабатларини айтиб юрадиганлар
Ассалому алайкум! Устозлар, хозирги кунда кўп кузатиб боряпман янги оила қурган қиз ва йигит уларнинг эр хотинлик алоқаси ва риштаси хақида дўстларига ва дугоналарига айтиб беришяпти. Менга, турмуш қургандан кейин эр-хотин алоқаси хеч кимга айтилмайди бу гунох бўлади дейишган ва охиратда Аллоҳ ундай бандаларга қарамайди дейишган эди. Шу гап ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! "Бахтиёр оила" китобида қуйидагича келади: عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِنَّ أَشَرَّ النَّاسِ عِنْدَ اللهِ مَنْزِلَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ الرَّجُلُ يُفْضِي إِلَى امْرَأَتِهِ وَتُفْضِي إِلَيْهِ ثُمَّ يَنْشُرُ سِرَّهَا رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Эр‑хотиннинг орасидаги шариат иши (мубошарат) фақат иккисининг сири бўлиб қолиши керак. Эр ҳам, хотин ҳам жинсий алоқа пайтида бўладиган нарсаларни бошқаларга айтмаслиги лозим. Мазкур сирни бошқаларга айтиб юриш беодоблик, шарму хаёсизлик ва гуноҳ иш ҳисобланади, жамиятда фоҳиша гап-сўз ва ишларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам қуйида ўрганиладиган ривоятимизда бу ишни қиладиган киши шайтонга ўхшатилмоқда. وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ إِنَّمَا مَثَلُ ذَلِكَ مَثَلُ شَيْطَانَةٍ لَقِيَتْ شَيْطَانًا فِي السِّكَّةِ فَقَضَى مِنْهَا حَاجَتَهُ وَالنَّاسُ يَنْظُرُونَ إِلَيْه «Сунан» эгаларининг ривоятида:
«Унинг мисоли урғочи шайтон кўчада эркак шайтонга дуч келиб, одамлар қараб турганда ундан (урғочи шайтондан) ҳожатини қондириб олганга ўхшайди», – дейилган.
Эр‑хотинларнинг ўзлари ораларидаги жинсий ҳаёт ҳақида бошқаларга сўзлаб юришлари ана шундай шармандали иш ҳисобланади. Шунинг учун мўмин‑мусулмон эркагу аёл ўзаро жинсий сирларини ҳеч кимга айтмасликлари керак. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 16:27 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар