Жарроҳлик амалиётлари

Ассалому алайкум! Мен яқинда турмуш қураман. Ўзим бўлажак шифокорман, бўлажак турмуш ўртоғим эса пластик жаррох. Унинг беморлари асосан аёллар ва кўпинча халал бермайдиган ёхуд соғлом жойларида хам жаррохлик амалиётини ўтказишади. Шундай муолажалар хам борки, аёлларни кўкрак ва қорин сохаларида ўтказилади(асосан чирой юзасидан). Турмуш ўртоғимнинг бу касб билан шуғулланиши ёхуд уларга қараши хам гунох саналадими? Ва жазоси қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Гуноҳ саналади, балки ҳар бир қилинган амалиёт Аллоҳ таолонинг лаънатини вожиб қиладиган иш ҳисобланади. عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ اللهُ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُسْتَوْشِمَاتِ، وَالنَّامِصَاتِ وَالْمُتَنَمِّصَاتِ، وَالْمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ الْمُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ، فَبَلَغَ ذَلِكَ امْرَأَةً مِنْ بَنِي أَسَدٍ تَقْرَأُ الْقُرْآنَ اسْمُهَا أُمُّ يَعْقُوبَ، فَأَتَتْهُ فَكَلَّمَتْهُ فَقَالَ: وَمَا لِي لَا أَلْعَنُ مَنْ لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ فِي كِتَابِ اللهِ، فَقَالَتِ الْمَرْأَةُ: لَقَدْ قَرَأْتُ مَا بَيْنَ لَوْحَيِ الْمُصْحَفِ فَمَا وَجَدْتُهُ، قَالَ: لَوْ قَرَأْتِيهِ لَوَجَدْتِيهِ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: - وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا-، قَالَتِ الْمَرْأَةُ: إِنِّي أَرَى شَيْئًا مِنْ هَذَا عَلَى امْرَأَتِكَ الْآنَ، فَقَالَ: اذْهَبِي فَانْظُرِي، فَدَخَلَتْ عَلَى امْرَأَتِهِ فَلَمْ تَرَ شَيْئًا، فَعَادَتْ فَقَالَتْ: مَا رَأَيْتُ شَيْئًا، فَقَالَ: أَمَا لَوْ كَانَ ذَلِكَ لَمْ نُجَامِعْهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ  Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартувчиларни лаънатласин», деди.
Бу гап Бану Асадлик Қуръон қироат қиладиган Умму Яъқуб исмли аёлга етди. У келиб бу ҳақда сўради. Бас, у:
«Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган кимсани лаънатламас эканман? Ҳолбуки, бу Аллоҳнинг китобида ҳам бор», деди.
«Мусҳафнинг икки муқоваси ичидаги ҳамма нарсани ўқидим. Буни топмадим», деди аёл.
«
(Яхшироқ) ўқиганингда уни топар эдинг. Аллоҳ таоло: «Расул сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар», деган», деди у.
«Шу нарсадан баъзиси сенинг хотинингда ҳам бор, деб ўйлайман», деди аёл.
«Бориб, қара», деди у. Аёл унинг хотинининг олдига кириб, ҳеч нарса кўрмади ва қайтиб келиб:
«Бирор нарса кўрмадим», деди.
«Ўша нарса бор бўлганида, у билан жам бўлмас эдик», деди Абдуллоҳ».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 16:27 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar