Университетдаги холат

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен университетда архитектура йўналишида ўқийман. Бизга вазифа қилиб хар хил чизмаларни беришади. Мендан талабалар маълум хақ эвазига шу чизмаларни чизиб беришимни сўрашади. Савол: Агар домла чизмани ким чизганини билмасдан қабул қилса (талаба бошқа одамга чиздирганини билса хам индамаган пайтлар бўлган) у пуллар менга халол бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизни ва бизни тўғри йўлга бошласин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом!Ёрдам бериш бошқа, лекин тўлалигича чизиб бериш бу нотўғри. Сизни соҳангизда катта аҳамият касб қилмас балки, лекин тиббиёт каби инсон ҳаётига боғлиқ фанларда кўп ҳолатларда илмсизлик одамнинг ҳаётига ҳам зомин бўлмоқда. Минглаб пуллар беҳудага совуришга сабаб бўлмоқда. Шариатда қилинган ҳар бир заррача зарарни тўлов-товони бор. Бу дунёда тўланмай қолса охиратда тўламасдан иложи йўқ. Шу каби ишларга сабабчи бўлишдан сақланиш керак. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 16:28 | Савол-жавоблар | 153 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar