Ақл ўргатиш
Ассалому алайкум! Бир олим оми одамга йўл кўрсатса келажакда ўзи хам шу ахволга тушиши мункинми?Яна бир мисол ака укасига яхши инсон бўл деб яъни (лоқайдлик) айтса кейинчалик шу айтган сўзи ўзига хам қайтиши мумкинми? Қайтар дунё деб шуни айттишмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Насиҳат қилиш бошқа бировни айблаш бошқа. Насиҳат қиламан деб айблаб қўймаслк керак. عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ عَيَّرَ أَخَاهُ بِذَنْبٍ لَمْ يَمُتْ حَتَّى يَعْمَلَهُ Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарини бир гуноҳда айбласа, ўзи ўша (иш)ни қилмай туриб ўлмайди», дедилар».
Шарҳ: Бировларнинг айбини беҳуда равишда, ғийбат тариқасида гапириш ўз эгасининг бошига кулфат келтиради. Тавба қилиб, хатосини яшириб юрган одамларни айблаш яхши эмас. Аммо тавба қилмай, ошкора тарзда гуноҳ қилиб юрганларни танқид қилиш жоиз. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 16:37 | Савол-жавоблар | 131 | Руҳий тарбия