Ота-онамнинг муомаласи
Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур 5 маҳал намоз ўқийман, лекин оилада жуда ҳам кўп ҳолатда жанжал бўлади. Отам ва онам тортишишади, аралашмасликка ҳаракат қиламан, лекин отам чақириб бизни олдимизда онамни ҳақорат қиладилар. 99% ҳолатда бу ичкилик оқибатида. Кўп марта олдини олишга ҳаракат қилдик, бўлмади, тушунтрмоқчи бўлдик бўлмади. Бугун кечқурун ҳам ичканларидан кейин роса жанжал бўлган пайти чидай олмай “Аллоҳдан қўрқинг оилада ота ёки она эмас Қуръон ва Суннат ҳумронлик қилиши керак. Инсон аввал Аллоҳнинг айтканини қилса итоат этса кейин аҳли оиласи унга итоат этади” дедим. Айтгунча жуда кўп вақт ўзимни босишга ҳаракат қилдим, охири чидай олмадим. Айтингларчи отамга оқ бўлдимми? Отам ва онам тортишганида ҳақиқатни тарафини олсам ота-онамга оқ бўлмайманми? Ичкилик оқибатида жуда кўп ёмон кўриб юриб, лекин ичмаган пайтлари оқ қилдим десалар нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу жуда кўп оилаларда бўладиган синов. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг оталари у кишидан 20 йил ўтиб Исломни қабул қилган. У вақтда уларнинг бир бирларига бўлган муносабатлари ўта аянчли эди. Шунда ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу сабр қилардилар ва Исломга киришларини сўраб тинмай дуо қилардилар. Аёлларидан бири Асмо онамизнинг онаси ҳам шунча муддатгача иймонга келмай юрган. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан ораларида никоҳ қолмаган бўлса ҳам қизлари билан онасининг ўртаси жуда ёмон эди. Қизлари ҳам сабр қилди, улар ҳақида алоҳида оят ҳам нозил бўлди. وَإِن جَاهَدَاكَ عَلى أَن تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا وَاتَّبِعْ سَبِيلَ مَنْ أَنَابَ إِلَيَّ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ 15. Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва бу дунёда икковлари суҳбатини яхши қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, сизга нима амал қилганингизнинг хабарини берурман. (Луқмон сураси).
Бундай пайтларда сиз билан биз ҳам шундай йўл тутишимиз керак. Фақат дуо бунинг давосидир. Чунки ҳамиша ундай инсонларнинг ёнида шайтон бўлади ва доимий ёмонликларга буюриб туради. Солиҳ инсонларни уларнинг кўзига хунук қилиб кўрсатиб туради. Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳ алайҳ “Бундай инсонлар ҳожатхонада узоқ ҳожат чиқариб ўтирадиган инсонларга ўхшайди. Ўзининг ичидан чиққан бадбўйни хис қилмай ҳидлаб ўтираверади. Бирортаси ёнида кекириб оғзидан хид чиқса бефаросатдан олиб, энг жирканч одамга чиқариб қўяди” деганлар. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 16:42 | Савол-жавоблар | 138 | Оила ва турмуш