Кўз йиринглашида таҳорат
Ассалому алайкум! Кўзим шамоллаши оқибатида кўзимдан йиринг чиқиб туради ҳар замонда. Асосан доим таҳорат олганимда юзимни ювганимда кўзимга ишқаланганиданми чиқади. Саволим шуки таҳорат олишимдан олдин кўзларим ичида атрофида йиринг кўрмайман. Таҳоратдан сўнг ойнага қараганимда кўзларим атрофида ёки юзимда йирингни бўлакларини борлигини кўраман. Бундай ҳолда иккиланиб қоламан. Таҳоратдан олдин чиқдими ёки кейин. Бундай ҳолда қайта таҳорат олишим керакми? 2). Базида кўзларим атрофида ҳам юзимда ҳам кўрмайман. Кўзимни ичида қорачиқларим атрофида ёпишиб турганини кўраман. Лекин ташқарига чиқмаган бўлади, бундай ҳолда ҳам қайта таҳорат оламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Оқмайдиган даражада седаначалик шапақ таҳоратни синдирмайди. Кўз оғригандаги суюқлик таҳоратни синдиради. 2). Таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 17:04 | Савол-жавоблар | 162 | Таҳорат