Истихора намозининг қанчалик аҳамияти бор?

Ассалому алайкум! Устозлар, саволим истихора намозининг канчалик тўғрилиги хакида. Менинг бир танишим уйланмоқчи. У уйланмоқчи бўлган қиз истихора намози ўқиган, яъни менинг танишимга турмушга чиқса яхшими йўқми иккиланиб истихора намозини ўқиган ва тушида қора товуқ ва қора футболка кўрибди. 10 мартадан ортиқ истихора ўқиган, лекин натижа ўзгармаган. Улар энди нима қилишсин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Қалблари нимага таскин топса шуни қилишсин. Истихорадан кўзланган мақсад ҳам шу. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 19:11 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar