Жониворлар касал бўлиб қолганда

Ассалому алайкум! Аллаҳ  сизлардан  рози  бўлсин.  Соволим  қуйдагича: Биз  уйда  жониворлар  яни  қўй, қуён ва товуқлар  боқамиз.  Шундай  вазиятлар  бўладики,  ҳомиладор  қўй  ёки  боласи  касал  бўлиб  ёки  маълум  бир  сабабларга  кўра  оғир  аҳволга  тушиб  қолади.  Шундай  вазиятда  қандай  йўл  тутиш кeрак?  Бу саволни  йўллашимга  сабаб  халқимизда  бир  гап  бор,   бало  кeлса  уйда  боқилаётган  жониворларга  уради дeган.  Шу  катталардан  эшитган  гаплар  учун  шундай  вазиятлар  бўлиб  қолганда иккиланиб  қоламиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу вақтда шариат, “Сўйиб, ҳалоллаб гўштини енглар” дейди. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 20:55 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar