Муболаға сўзлар

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан «муболаға» ва «муболаға сўзлар» билан фойдаланиб кўрдим. Лекин жавобини топа олмадим. Биз кўпинча кундалик муомаламизда «минг марта айтдим», «бир соатдан буён кутяпман», «бу бир умр шундай», «бошим осмонга етди» каби муболаға сўзлардан фойдаланамиз. Шу каби бирикмалардан фойдаланиш жоизми? Бу ёлғон эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Буни соф ёлғон деб бўлмайди. Аммо доимо бу сўзларни ишлатишга одатланмаслик керак. Валлоҳу аълам!

28 Июл 2022, 09:45 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar