Ёздаги уйқуни миқдори

Ассалому алайкум! Ёз фаслида кунлар узайиши сабаб хуфтон вакти кеч киряти ва бомдод вакти хам барвакт киряпти. Савол шуки, бир кунда 5.30 соат ва ундан кам ухлашга тўғри келади. Шунга сурамокчи эдим, менга шунча ухлаш камлик киляпти, унча яхши хис килмаяпман узимни. Кундузи уйку келади, энди хар куни качон нафсим хохласа ухласам купгина муамоллар келади. Хуфтондан кейин витрни укиб зикр ва дуоларни килиб ухлайман. Ётишдан олдин тахорат олиб ётаман, бомдод намозига тураман Худога шкур. Медицина томондан караса ёш организмга тахминан 7-8 соат керак уйку. Тарихга назар солсак кечалари узун узун ибодатлар килишган. Аклим йетмаяпти, нимага мен шунака кила олмайман. Ёз кунлари мусулмон киши кандай график асосида ухлаши керак маслахат беринг илтимос?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Медицина 7-8 соат деб нотуғри айтган. Бу нарса ҳар кимда ҳар хил бўлади. Аллоҳнинг дўстларида қонни плазмаси бўлганидек уйқунинг ҳам плазмаси бўлади. Уни “аманатаннуъааса” деб Қуръонда зикр қилинган. Улуғлар ўша билан кифояланишади. Хуфтонни ўқиб ухлаб, бамдодга турасиз, кундузида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлган қайлула уйқусини ухлаб оласиз. Қайлула бир соатдан ошмаслиги керак. ошгани одамни ланж қилади. Биз баъзи кишларнинг гапига кириб уйқумиз келмаса ҳам ухлайдиган, қорнимиз очмаса ҳам уч махал овқатланиш керак деб  овқатланадиган бўлиб қолганмиз. Ҳозир янги бир таҳқиқодчилар чиқиб олти махал оз-оздан овқатланинглар деб маслаҳат беришмоқда. Қоида: Ошқозон ишлаганда мия ўз фаолиятини тўхтатади. Мия ишга тушганда ошқозон фаолиятини тўхтатади. Шунинг учун овқатланаётган вақтда мияга оғир юк бўладиган муаммоларни гаплашмаслик керак дейилган. Олти махал деганларни тадқиқотига амал қиладиган бўлсак гоҳида ишлайдиган мия яна қўшимча олти махал ишлатмасликка тўғри келади. Чақалоққа эътибор берганмисиз, эмади, ухлайди, яна эмади яна ухлайди. Шу билан семириб катта бўлади. Биз ҳам ҳозир шундай бўлиб қолаяпмиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:57 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar