Аёли билан кетаётганда тегажоклик килиш

Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари!Ассалому алайкум шайх жаноблари қимматил вақтингизни биз оми одамлар учун ажратиб саволларимизга жавоб бераётганингиз учун оллох азза ва жалланинг узи ажри мукофотини берсин Хурматли шайх жаноблари қуйида айрим постларни ўқиганимда мусилмон мусилмон билан сукишса фосиқлик бўлади уришса куфр булиб диндан чиқиш мумкин деб ёзибсиз. Бироқ шунақа ҳолатларнихам кўрмоқдаман йўлдан куппа кундуз куни эри-хотин кетаётганда аёл чиройли бўлса эрини олдига шахвоний гапларни гапириб эрини нафсониятига тегиши оқибатида уришлар бўлиб кетмоқда. Мазкур ҳолатларда (эри-хотин кетаётганда аёлига тегажоқлик қилса ёки шахвоний гапларни гапирса) шунда эри ори учун уришса бўладими ё индамаси хотинини хар куйда сўкинишли сўзлар билан хақоратласа хам йўлида кетиш керакми.Узр агар кўнглингизга тегадиган қўпол харакат қилган бўлсам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бунда шарафини ҳимоя қилиш бўлади. Мазкур аҳмоқнинг таъзирини бериш керак.

28 Июл 2022, 10:08 | Савол-жавоблар | 181 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar