никох маросимининг шаръий талаби
Ассалому алайкум, Хазрат!Мен билган никох борасида шарьий хукмлардан маълумки, никох хакконий хисобланмоги учун ислом динининг шартларидан бири бу – иккала томоннинг розилигидир. Ва, мен билганим ва тушунганим кадар, ушбу розилик келин-куёв (ёки уларнинг вакиллари томонидан) лисонан билдирилмоги лозим. Шу нуктадан сизга куйидаги мени кийнаб келаётган саволни бермокчи эдим.Биз жуфтим билан турмуш курганимизга мана 11 йил булди. 11 йил олдин, никох укитиш маросимида келин ва куёвдан ташкари яна 10-15 эркак киши ва 4-5 хотин кишилар гувох сифатида йигилди. Бирламчи сухбатдан сунг, домла шариат томонидан урнатилган савол-жавобни бошлади. Менга савол килганда «ха, кабул этдим» дегандим. «Энди хозир келиндан сурайди» деб уйлагандим, аммо домла ундан хеч нарса сурамади, холбуки келин гунг ва кар хам эмас эди. Кейин Куръон укилди. Ундан сунг домла кудаларни табриклаб, бир оз утиргач узининг ишлари билан чикиб кетди. Кейин у киши билан учрашиш имкони булмади, охирги гал сураганимда, у киши хажда вафот этибдилар. Ушанда никохимиз тугри амалга ошдими-йукми, балки у киши мен билмаган нозик жихатлардан хабардор булиши мумкин, деб уйлагандим. Лекин куни-кеча яна бир никох маросимини курганимдан сунг ва уша маросимда келин-куёв томондан розичилик яккол айтилганни куриб, мени яна уйловлар камраб олди, нахотки бизнинг никохимиз содир булмаган булса деб.Биз жуфтим билан бир-биримизни севиб турмуш курганмиз, яъни никохда келинни мажбурлаш булмаган. Илтимос Хазрат, ушбу кийнаётган саволга узингиз жавоб бериб йул-йурик курсатсангиз. Аллох Сиздан рози булсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша маросимдаги бошқа кишилардан сўраш керак. Эҳтимол, келиннинг ишбошиси – отаси ёки вакил отасидан сўраган бўлиши мумкин. Ёки имомнинг ўзи шу ммақомда бўлиши мумкин.
28 Июл 2022, 10:11 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша маросимдаги бошқа кишилардан сўраш керак. Эҳтимол, келиннинг ишбошиси – отаси ёки вакил отасидан сўраган бўлиши мумкин. Ёки имомнинг ўзи шу ммақомда бўлиши мумкин.
28 Июл 2022, 10:11 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш