Илм амал ва шайтон

Ассалому алайкум! Баъзи бир одамларда “Одамнинг илми ва амали кўпайган сари шайтони ҳам кучаяди” деган гап юради. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсоннинг шайтони ҳам ўзига яраша бўлади. Сиз айтган “Одамнинг илми ва амали кўпайган сари шайтони ҳам кучаяди”дан нотўғри йўлда фойдаланади. Яъни, “гўёки илми кучайган одамнинг макри ҳам кучли бўлади” деб ўйлашади. Аслида, “кишининг илм ва амали зиёда бўлгач, шайтон уларни васваса қилгани макри кучли бўлганларини жўнатади” деганидир. Валлоҳу аълам.

28 Июл 2022, 10:15 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar