Ҳом саримсоқ пиёз
Ассалому алайкум! Динимзни ўрганишда Аллоҳ таоло билдирганча илм ўрганиб бормоқдаман Алҳамдулиллаҳ. Ҳаётда Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қурбим етганча риоя қилиб келаман. Ушбу билганларим орқали ҳом саримсоқ еб намозга киришни қоралайман (қазо бўп қолиш бундан мустасно). Ўзим иложи борича ҳом саримсоқ емайман, саримсоқ еб нохуш ҳид билан намозга кирмайман ва бошқаларга ҳам атрофимдагиларга ҳам шуни уқдираман. Саволим шуки бир куни акам билан шу мавзу бўйича гаплашиб қолдик акам сайтларингиздан саримсоқ еб намозга кирса бўлавериши ҳақидаги фатвони кўрсатдилар. Мен ўйладимки сизлар намоз қазо бўп қолишини ёки жамоатга озор бермаслик, масжидларга бормаслик такидланган деган мақсадда ушбу фатвони бергансизлар деб ўйладим. Лекин менинг фикримча саримсоқ еб нохуш ҳид билан намозга кириш бу намозга низбатан ҳурматсизлик чунки намозда Аллоҳ таоло қаршимизда туриши, намозга киришдан аввал пок бўлиб барча нохушликлардан ҳоли бўлиш керак деб ўйлайман. Менинг фикримга сизларнинг фикрларингизни билмоқчи эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри тушунчага эга экансиз. Саримсоқ пиёз ҳалол, ейиш ҳам жоиз. Фақат у билан жамоат намозига брриш дуруст эмас. Бу дегани саримсоқ пиёз еган одамдан намоз соқит дегани эмас. Билмасдан чўчқа гўштини еб қўйган бўлса ҳам зиммасидан намоз соқит бўлмайди. Тушунчангизни тўғрилаб олинг. Динни тўғри тушунишга ҳаракат қилаётганингиз қувонарли ҳолат. Фақат ўз тушунчангизга суяниб қолманг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 08:16 | Савол-жавоблар | 175 | Турли саволлар