Олган нарсани пулини вақтида тўламаслик

Ассалому алайкум! 3 ой олдин бир танишимни таклифи билан уни танишига новос сотдим пулини 10 кунда бериш шарти билан 3 та гувох ҳам бўлди ўртада айтилган вақтда пулини бермади кегин сўраб борсак у одам ҳам бошқа одамга сотган ундан олган одам гўшт таминот фирмага ахолидан менга ўхшаган одамлардан новос олиб жуда катта миқдорда гўшт топширган кегин у фирма уларга пулини бермаган олдин бериб келган лекин катта миқдорда топширишгандан кегин пулини бермаган орада Гўштни нарҳи ошиб кетди? Энди биз ҳақимизни ҳозирги кундаги гўштни нархида талаб қилсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Неча пулга савдо қилган бўлсангиз ўшанигина талаб қила оласиз. Валлоҳу аълам!

5 Август 2022, 16:33 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar