Дўстни таклиф қилганлик учун пул олиш
Ассалому алайкум! Мен бир халқаро банк картасини очдим. Ҳисоб рақам очиш бепул, агарда карта олмоқчи бўлсангиз картани ўзига пул тўлашингиз керак бўлади ва уйингизга олиб келиб беришади. Исталган одам у ерда ҳисоб рақам очиб, ишлатиши мумкин. Саволларим қуйидагича. 1. Агарда мен бирон бир дўстимни таклиф қилсам ўша банк менга ва дўстимга қандайдир миқдорда пул беради ҳисоб рақам очилгани учун. Шу пулни олиш жоизми? 2. Бу халқаро молиявий компания криптовалюталар билан ҳам шуғулланади. Яъни бу ҳисоб рақам билан сиз криптовалюта сотиб олишингиз ёки сотишингиз мумкин. Бу ҳисоб рақамни ишлатиш жоизми? Мен буни фақат пул тўлаш ёки одатий кунлик тўловларни тўлаш учун ишлатаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Умумий ҳолатда даллоллик учун ҳақ олиш жоиз. Бунда реклама қилинувчи тарафнинг фаолияти шариатга зид бўлмаслиги шарт қилинади. Шунга кўра ўша компания ношаръий фаолият юритадиган бўлса бошқаларга уни тавсия қилишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
5 Август 2022, 19:23 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳалол ва ҳаром