АҚШ Амазондан юк олиш

Ассалому алайкум! АҚШда юк ташаш компаниясини бошқарамиз. Асосан юклар Амазон тизимидан олинади. Амазон узини платформаси орқали бозорга юкни чиқаради. Яхши юкларни жуда тезлик билан олиш керак 2-3 секунд ичида. Афсуски хозирда олиб сотарлар жудаям кўпайиб кетган. Улар АВТОБУК программани ишлатиб энг яхши юкларни хаммадан биринчи тортиб олиб бошқаларга арзонга сотади. Базида 50% гача арзонга сотилади. АВТОБУК программаси Амазон тарафдан тақиқланган. Муаммога келадиган бўлсак агар биз АВТОБУК ишлатишни бошламасак арзон об сотарлардан қолган юкларни олишга мажбур бўлябмиз. Бу эса жуда катта йўқотишларга олиб келяпти. Бу масала сувга қўшниларни насос қўйиб бошқаларга зарар келтираётганга ўхшайди. Амазондан юк олмасдан бошқа жойдан юк олсак Факторинг рибога аралашиб қолишимиз мункин. Савол биз бу холатда АВТОБУК ишлатсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тақиқлаган бўлса, ишлатманг. Валлоҳу аълам!

20 Август 2022, 15:32 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar