Филни ичидан чиққан кофени ичса бўладими?
Ассалому алайкум! Дунёда энг қиммат кофе Таинланд давлатида тайёрланар экан. Тайёрланиш жараёнида бевосита филлар иштрок этишади. Яни филларни кофе донлари билан озиқлантириб, улар ошқозон тўғри ичакда ферментация учраб, орқа ахлат тешиги орқали ташқарига чиқарилар экан. Кейин шу кофе донларини ювиб тозалаб дунёдаги энг хушбўй кофе тайёрланар экан. Шундай услубда тайёрланган кофени истемол қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Роддул муҳтор” китобларида “Татархония”дан нақл қилиб, “Агар туя, қўй ва эчкининг қумқалоғида арпа топилса, уни ювилади ва уч бор қуритилади ва ейилаверади. Молни тезагининг ичида топилса ейилмайди. “Фатҳул қодийр”да “Чунки молни тезаги қуруқ бўлмайди” деганлар. Сўнг “Татархония” китобида “Ал Кубро”дан нақл қилиниб: “Бу борада бироз тафсилот бор. Ичидаги нажосат сингиб ишиши ва ишмаслигига боғлиқ. Бу борада қўй, туя каби ҳайвонларнинг қаттиқ қумқалоғи билан молларни тезаги баробардир. Яъни нажосатни шимиб шишиб қолса иккисининг ичидан тушса ҳам ейилмайди. Нажосатни ўзига шимиб олмаса иккисининг ҳам ичидан тушганини ейилаверади” дейилган.
Биз қаҳва у жонворни ичига тушганидан кейин унинг ошқозонидаги нажосатни шимиб олиш ёки шимиб олмаслигини билмаймиз. Аммо ўша ҳайвонларга едириб қаҳва тайёрловчилар “Муаййан бир ҳайвонни ичидан тушса шундай таъмга эга бўлади, бошқа ҳайвонларга едириб орқасидан чиққанларида қаҳва бундай таъмга эга бўлмайди” дейишларидан қаҳва ўша ҳайвонни ичида баъзи бир нарсаларни шимиб олишига далолат қилади. Агар шимиб олса ейиш жоиз бўлмай қолади. Валлоҳу аълам!
21 Август 2022, 19:02 | Савол-жавоблар | 190 | Ҳалол ва ҳаром