Укамнинг оиласи
Ассалому алайкум! Кп ўйлаб бу саволни беришга қарор қилдим оилада катта фарзандман мандан кейин 2 та укам бор кенжа укамизни уйлантирганимизга 3 йил бўлди. Ҳозирда укам ота онамиз билан бирга қолган бизлар алоҳида бўлиб уй жой қилиб кўчиб чиқиб кетганмиз. Укамни хотини билан онам келиша олмаяпти. Укам айтади хотиним келишиб яшамаса ажрашаман дейди хотини эса ажрашмайман алоҳида яшайлик деяпти. Шунақа вазиятда укамга қандай маслаҳат берсам бўлади. Алоҳида яша десам отамни онамни норози қилган бўлади ажрашгин десам укамни битта фарзанди бор у тирик етим бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу сўраб ўтириладиган масала эмас. Наҳотки кишилар шундай масалада ҳақ билан ноҳақнинг орасини ажрата олмайдиган бўлиб қолишган бўлса? Икки инсон келишиб, аҳил бўлиб бир уйда яшаши шунчалик қийин бўлиб кетдими? Эрлар ўз хотинлари билан ота-оналари орасини ислоҳ қила олмайдиган даражада ношуд бўлиб қолдиларми? Хотинлар эрларининг оналарини ҳурмат қилмайдиган даражада манман бўлиб кетишдими? Ота-онасини рози қилсин. Бу талоқ қўйсин дегани эмас. Валлоҳу аълам!
21 Август 2022, 22:22 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш