Ит боқиш хусусида

Ассалому алайкум! 1). Бир уйда 4 киши яшайди ва у ерда ит боқилади. Агар бу ит боқиш шариатда рухсат берилган ҳолатга тўғри келмаса у уйда яшовчи 4 кишининг ҳам савоби камайтириладими? 2). 600 метр квадрат ҳовли-жойда бир ит боқилади. У ит уйга кимдир келса ёки эшик олдидан кимдир ўтса вовуллайди, шу сабабли уйга кимдир келганини билишади. Бу ҳолатда ит боқиш жоизми? 3). Биз уйда жўжа боқамиз жўжаларга мушук ҳужум қилмаслиги учун ит боқсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Фақат боқувчининг ажри нуқсонга учрайди.2). Ўғри ёки душманлардан қўриқчилик қилиши учун боқилса жоиз.3). Бўлади. Валлоҳу аълам!

21 Август 2022, 23:02 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar