Хайвонга озор беришни хукми
Ассалому алайкум! Мени кўп қийнайдиган гунохим бор. Бу ишга анчагина бўлган, ўшанда жахил устида бир улоқни белига таёқ билан уриб синдириб қўйганидим, кейин сўйиб халоллаб олганмиз. Лекин буни хукми қанақа? Ўша вақтдаги воқеани эсласам ўзимдан қўрқиб кетаман эрта вафотимдан кейин нима бўлади деб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром иш қилгансиз. Тавба қилишингиз лозим. عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه قَالَ: انْكَسَفَتِ الشَّمْسُ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلي الله عليه وسلم وَسَاقَ حَدِيثًا طَوِيلًا إِلَى أَنْ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم: مَا مِنْ شَيْءٍ تُوعَدُونَهُ إِلَّا قَدْ رَأَيْتُهُ فِي صَلَاتِي هَذِهِ، لَقَدْ جِيءَ بِالنَّارِ وَذَلِكُمْ حِينَ رَأَيْتُمُونِي تَأَخَّرْتُ مَخَافَةَ أَنْ يُصِيبَنِي مِنْ لَفْحِهَا، وَحَتَّى رَأَيْتُ فِيهَا صَاحِبَ الْمِحْجَنِ يَجُرُّ قُصْبَهُ فِي النَّارِ كَانَ يَسْرِقُ الْحَاجَّ بِمِحْجَنِهِ، فَإِنْ فُطِنَ لَهُ قَالَ: إِنَّمَا تَعَلَّقَ بِمِحْجَنِي، وَإِنْ غُفِلَ عَنْهُ ذَهَبَ بِهِ، وَحَتَّى رَأَيْتُ فِيهَا صَاحِبَةَ الْهِرَّةِ الَّتِي رَبَطَتْهَا فَلَمْ تُطْعِمْهَا وَلَمْ تَدَعْهَا تَأْكُلُ مِنْ خَشَاشِ الْأَرْضِ حَتَّى مَاتَتْ جُوعًا، ثُمَّ جِيءَ بِالْجَنَّةِ وَذَلِكُمْ حِينَ رَأَيْتُمُونِي تَقَدَّمْتُ حَتَّى قُمْتُ فِي مَقَامِي، وَلَقَدْ مَدَدْتُ يَدِي وَأَنَا أُرِيدُ أَنْ أَتَنَاوَلَ مِنْ ثَمَرِهَا لِتَنْظُرُوا إِلَيْهِ، ثُمَّ بَدَا لِي أَنْ لَا أَفْعَلَ، فَمَا مِنْ شَيْءٍ تُوعَدُونَهُ إِلَّا قَدْ رَأَيْتُهُ فِي صَلَاتِي هَذِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У киши «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди», деб туриб, узун ҳадис келтирганлар ва жумладан, шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга ваъда қилинган нимаики нарса бўлса, ҳаммасини ушбу намозимда кўрдим. Батаҳқиқ, дўзах келтирилди. Ана ўша, олови менга тегмасин, деб орқага тисарилганимни кўрганингиздир. Ҳаттоки унда илмоқли асо эгасини ҳам кўрдим. Дўзахда ичакларини судраб юрибди. У илмоқли асоси билан ҳожиларнинг (нарсасини) ўғирлар эди. Агар билиниб қолса, «Илмоқли асойимга илиниб қолибди», дер эди. Агар ғофил қолинса, олиб кетар эди. Унда ҳаттоки мушук соҳибасини ҳам кўрдим. У аёл мушукни боғлаб қўйиб, то ўлгунича унга таом ҳам бермаган, ердаги ҳашаратлардан ейиши учун қўйиб ҳам юбормаган эди. Сўнгра жаннат келтирилди. Бу нарса менинг олдинга юрганимни кўрганингизда бўлди. Ўз мақомимда турдим, қўлимни чўзиб, уни кўришингиз учун мевасидан олмоқчи бўлдим. Сўнгра менга буни қилмаслик зоҳир бўлди. Бас, сизга нимаики ваъда қилинган бўлса, ҳаммасини ушбу намозимда кўрдим», дедилар».
Муслим ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аввалги ҳадисдагига қўшимча равишда ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бу дунёдалик вақтларида охиратда бўлиши ваъда қилинган ҳамма нарсалар кўрсатилганлиги. 2. Арзимаган нарсани ҳам ўғирлаш жуда ёмон нарса эканлиги. Чунки эгри асонинг учи билан кўп нарса ўғирлаш мумкин эмас. Лекин ўша эгри асо билан ўғрилик қилган одамнинг дўзахда ичаклари судралиб юриши осон нарса эмас. Шунинг учун бировнинг ҳаққидан ниҳоятда қўрқиш лозим. 3. Ҳайвонларни азоблаш ҳаром эканлиги, бу ишнинг дўзахга тушишга сабаб бўлиши.وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: بَيْنَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ اشْتَدَّ عَلَيْهِ الْعَطَشُ، فَوَجَدَ بِئْرًا فَنَزَلَ فَشَرِبَ، ثُمَّ خَرَجَ فَإِذَا كَلْبٌ يَلْهَثُ يَأْكُلُ الثَّرَى مِنَ الْعَطَشِ، فَقَالَ الرَّجُلُ: لَقَدْ بَلَغَ هَذَا الْكَلْبَ مِنَ الْعَطَشِ مِثْلُ الَّذِي كَانَ بَلَغَ مِنِّي، فَنَزَلَ الْبِئْرَ فَمَلَأَ خُفَّهُ مَاءً فَسَقَى الْكَلْبَ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَإِنَّ لَنَا فِي الْبَهَائِمِ لَأَجْرًا؟ فَقَالَ: فِي كُلِّ ذَاتِ كَبِدٍ رَطْبَةٍ أَجْرٌ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одам йўлда бора туриб, қаттиқ чанқади. Бир қудуқ топиб, тушиб, сув ичди. Сўнгра чиқиб, қараса, бир ит чанқоқдан тили осилиб, тупроқ емоқда. Ҳалиги одам «Бу ит ҳам менга ўхшаб чанқабди», деди-да, қудуққа тушиб, махсисига сув тўлдириб чиқиб, итга тутди. Бас, Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?» дейишди.«Ҳар бир ҳўл жигари бор нарсада ажр бордир!» дедилар».
Икки Шайх ривоят қилганлар:
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда мавзуга, ҳайвонни соғиб, ичиб туришга беришга тегишли ҳеч нарса йўқ. Уни бу жойда келтиришдан бирдан-бир мақсад, ҳайвонларга меҳрибон бўлиш, уларни қийнамаслик, холос. Чунки Исломда ҳар бир жонзотга яхшилик қилган инсон ажру савоб олиши қайта-қайта таъкидланган. Ит унча марғуб ҳайвонлардан эмас. Лекин сувсиз қолган итга сув тутган кишини Аллоҳ таоло тақдирлаши, унинг гуноҳларини кечириши катта маънони англатади. Ҳозирги баъзи бир одамларнинг аввало ҳайвонларни шафқатсиз равишда қириб бўлиб, кейин уларга меҳр кўрсатиш жамиятларини тузаётганларидан хабаримиз бор. Бундан ўн тўрт аср илгари эса Исломда ҳайвонларга меҳр кўрсатиш намуналари воқеъликда қандай бўлганлигини ушбу ҳадисдан кўриб турибмиз. Ҳар қандай ҳайвонга меҳр кўрсатиш мусулмон одамнинг бурчи бўлганидан кейин ўзига вақтинча соғиб, сутини ичиб туриш учун берилган ҳайвонни ардоқлаш ҳам лозимдир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
23 Август 2022, 21:14 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар