Моддий ёрдам пули

Ассалому алайкум! Махалла идорасида ишламайман хозирча. Мигрантлар оиласига моддий ёрдам учун ариза топшириб бераябман ахолига. Хизмат ўзи текин аммо бу ердагилар хар бир ариза берувчидан 10000 ол деябди. Аризани хамма топшираверади аммо моддий ёрдам пулини хоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида берилади. Хуллас хамма ариза берган инсонларга пул берилмайди. Ариза топширувчиларга шуни айтиб маълум қилиб ўзларини рози қилиб пулини олайми ёки текин бўлсинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ариза топшириб бериш касбингиз юзасидан сизнинг вазифангиз бўлса бу учун аҳолидан пул олишингиз ҳалол эмас. Иш ҳақингизни иш берувчидан олинг. Валлоҳу аълам!

23 Август 2022, 23:04 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar