Тажвидли Қурони Карим ўқиш жоизми?

Ассалому алайкум! Хозирда тажвидли Қурони Карим босиб чиқарилвотти, ижозаси бор. Шу Қурони Каримдан ўқисам, хатм қилсам бўладими? Саволим шуки қозон босма Қурони Каримни ўқисанг савобни тўлиқ оласан, тажвидлида эса савобингни ярим яъни кам холда оласан дийишвотти. Шу қанчалик тўғри? Иккиси хам Аллоҳнинг Каломику. Фарқи тажвидли бехато яъни хатога йўл қўйилмаслиги учун босиб чиқарилган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Қозон босма Қурони Каримни ўқисанг савобни тўлик оласан, тажвидли Қурони Каримда эса савобингни ярим яъни кам холда оласан” деган гап хато. Ўқишингиз енгил бўлган мусҳафни ихтиёр қилиб хатм қилаверинг. Асосий мақсад Аллоҳнинг каломини қандай қилиб бўлса ҳам тўғри ўқиш. Шундан чалғиб қолманг. Валлоҳу аълам!

23 Август 2022, 23:24 | Савол-жавоблар | 176 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar