Католик бир қиз ҳақида

Ассалому алайкум! Устоз мен фасебоокда бир қиз билан гаплашдим. Қисқаси у мени мусулмон эканимни билди ва мен ундан сўрасам ўзини католик деди. Католиклар Исо а.с ни худо дер экан. Менга унга Исо а.с пайғамбарлигини ва у нотўғри этиқодда эканини айтдим. У биламан деди. Унга Исломни ўрганишни, мусулмон дўстларидан малумот сўраб тўғри йўлни қидиришини айтдим. Унинг айтишича у ерда мусулмонлар йўқ экан. Жуда узоқ ва мен боролмайман уларни ёнига деб жавоб берди. Мен унга малумот беришимни айтдим. Қандай йўл тутай? Биринчи марта бу вазиятга дуч келдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У қизнинг ислом динига қизиқиши бўлса пухта диний илмга эга мутаҳассис аёл билан суҳбатлашсин ёки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратининг “Иймон” номли китобини ўқисин. Валлоҳу аълам!https://e-hilolnashr.uz/catalog/detail/hadisi-i-zhizn--vvedenie--1-tomhttps://e-hilolnashr.uz/catalog/detail/iiman-islam-kuran

20 Сентабр 2022, 21:59 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar