Ота тагликни алиштириш билан ўтганларга йиғлаш саволи
Ассалому алайкум! Алхамдулиллах 1 ёшли қиз фарзандим бор. Зарурият юзасидан ота ўз қизини ювинтириб таглигини алиштирса бўладими? Бунда қизининг авратига кўз тушиб қолса? 2). Она фарзандини, аёл эрини "суянган тоғим дейиш" мумкинми? "Суянган тоғимдан айрилиб қолдим" деб фарёд солиб йиғлашичи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Балоғатга ёшига яқинлашгунча ота-она фарзандларини авратига қарашлигида ҳеч қандай зарара йўқ. Хусусан 1 2 ёшли бўлса. 2). Ҳадисда бундан қайтарилган. عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ ضَرَبَ الْخُدُودَ، وَشَقَّ الْجُيُوبَ، وَدَعَا بِدَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким юзларига урса, ёқаларини йиртса ва жоҳилият даъвати ила чақирса, биздан эмас», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда биров ўлганида унинг яқин қариндошлари ўзини қайғули қилиб кўрсатиш учун ўзини ўзи уриб, кийим-бошларини йиртиб, «Вой, суянган тоғим, ишонган боғим», «Фалоним, пистоним», деб, Исломга тўғри келмайдиган гапларни айтиб, дод солиб йиғлаши ҳақида сўз кетмоқда. Буларнинг ҳаммаси ниҳоятда ёмон ишлар бўлганлиги ва мусулмон одамга мутлақо тўғри келмаганлиги учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилганларни «биздан эмас», демоқдалар. Бу ниҳоятда оғир гап, яъни «биздан эмас» деганлари мусулмонлардан эмас, деганларидир.
Минг афсуслар бўлсинки, кўпгина ўлкаларда ҳозиргача ушбу ҳадиси шарифга амал қилмай келинмоқда. Кишилар, хусусан, аёллар бошқаларнинг жоҳилият ўлчови билан айтадиган гапларидан қўрқиб, ўзларини жоҳилият ишига уриб, юзларини юлиб, қонатадилар, кийимларини йиртадилар. Ҳушларидан кетиб қолгунларича доду фарёд соладилар. Мўмин-мусулмон одам умуман оғзига олиб бўлмайдиган гапларни айтиб, йиғлайдилар.
Аслида ушбу ҳадисга амал қилган ҳолда ман қилинган ишларни мутлақо қилмаслик керак. Ўлган киши ҳақида қайғуришнинг исломий, савобли йўллари бор, ўшаларни қилиш лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 20:13 | Савол-жавоблар | 160 | Оила ва турмуш