Келишув:Матизни 3 ойда 5500$ лик спарк қилиб бериш

Ассалому алайкум! Мен бир танишим билан 21.11.2021й куни матиз мошинамни сотиб пулини берганман ва қайтаришга спарк машинасини (нархи 5500$ лик) олиб беришга келишгандик. Спаркни олиб бериш муддати 2022 февраль ойини охиригача эди, лекин келишган муддатдан ўтиб кетиб мана хозир 10.08.2022 й. Мана хозир ханузгача мошинани олиб бермаябди, ўша 5500$ лик спарк хозирги кунда 6000-6500$ бўлиб нархи кўтарилиб кетди. Шу тариқа менга мошина олиб бермади ўрнига хозирча 2000$ берган, (менга мошина олиб беришини айтди, рибога аралашиб қолмайлик деб). Энди, умумий қилиб хисобласа 5500$ бераябди, мен у одамга энди 6000$ қилиб беринг (500$ ёрдам қилинг шунча кутдирдингиз энди бу пулга 5500$ лик спаркни ололмайман дедим.) Бу одам мени шу кунгача пул ўтказиб бермаябди, пулим йўқ деб алдаб келаябди! Шу вазиятда мен 6000$ сўрашим тўғрими ва бу вазиятда ўша одам менга келишувдаги мошинани ёки пулини бериш жоизми ё бўлмасам хозирги кундаги нарх наво билан (нархлар ошганлиги учун) мошинани олиб бериши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келишувингиз шариатга зид ва ботил. Қанча пул берган бўлсангиз ўшани қайтариб оласиз. Ундан ортиғини талаб қилишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!

20 Сентабр 2022, 22:29 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar