Logistiс update

Ассалому алайкум! Мен логистика компания сида ишлайман. Бизда диспетчер ва "упдатер" вазифалари бор, хаварингиз болса керак, бу хакида куп саволлар елланган. Мен упдате вазифасини бажараман. Бунда ишимиз юк машинаси каерда харакатланганини брокерларга айтиб утиришдан иборат. Менинг саволим шундан иборатки, диспетчерлар базида юкларига ёлгон аралаштириб олишади, ва у олган юкларидан, уларга фоиз туланади, бизни маошимиз ойлик ва диспетчер канака юк олганига боглик эмас. Ва биз брокерларга юк машинаси шу ерда кетаяпти деб малумот берамиз. Саволим шуки, шу холатга биз ейдиган лукмамизга харом аралашиб колмаганми? Диспетчерлик вазифасида ёлгон ишлатиш ишлатмаслик узларига боглик. Ва биз бу юкни каерда харакатланаётганини кузатиб борамиз холос, у юкни ким килябди, канча пулга килябди, аралашмаймиз. Диспетчер ёлгон ишлатган юкида, яни битта хайдовчи булган холатга менда иккита хайдовчи деб юкни олса, биз яни упдате харомга аралашиб қолмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Брокерлар шартномага зид иш қилаётганини била туриб апдейтерлик қилиш макруҳ. Агар ҳолатни билмай апдейтерлик қилган бўлса унинг ойлигига зарари бўлмайди. Валлоҳу аълам!

23 Сентабр 2022, 19:48 | Савол-жавоблар | 123 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar