Эҳсон ва садақа жоизми

Ассалому алайкум! Мени бир савол анчадан бери ўйлантириб келади. Онам бозорда савдогарла. Бозорга ёши 60 дан ошган аёл доим келади. У кишининг эри ва киёви авто ҳалокат сабабли оламдан ўтган. Бир қизи ва 3та мактаб ёшидаги набиралари бор. Ўша битта қизи ҳам авто ҳалокат туфайли битта қўли ишламай қолган, лекин билишимча бошқа жойлари соғлом. У 60 ёшли аёл ҳам соппа соғла. Улар қизи ва набиралари билан бир бегона саҳий инсоннинг уйида яшашади. Айтишича набиралари ўша ҳонадонни мол ҳолига қараб юради. Қизи ва онаҳонни ўзлари ишламайдила. Мани онам 55ёшда бўлсалар ҳам у аёл онамдан бақувват лекин онам Аллоҳимга чексиз ҳамдлар бўлсин болам, набирам деб тинмай меҳнат қиладилар. У онаҳон ҳар ҳафта бозорга келиб, бозорда ўзларига яқин бўпқоган 4та 5та (балки унданам кўп) дўконларга кириб, дўкон эгалари билан дардлашадила. Дардларини айтадила лекин манабу нарса керак пул беринг демасалаям мақсадлари аниқ. Ҳар бозорга келганларида чойҳоначила овқат, кийим сотадиганла кийим, бошқалари пул ёки бошқа нарсала беришади. Раҳматлар айтиб, дуолар қилиб, олиб кетадила ва яна келаверадила. Тўғри улар ҳаққатаман эҳсонга муҳтождурла, лекин ман онамга айтаманки: Онажон бу онаҳон сиздан бақувватла, ишласала бўладику, қизлариям нимадур қилса бўладику. Мана сиз шу ёшдаям тиним билмай ишлайсизку. Бу қиладиган ишлари тиланчиликни ўзгинасику. Тиланчилик шариатга зидку. Кимдур уйларига бориб эҳсон қилсаку майли, лекин бу киши ўзлари келаяптила. Манимча келганида бошқа бермаганиз мақул. Ҳар келганда нимадурлар бериб ўргатиб қўйдизлар, тиланчига айлантирдизлар. Менимча бу иш яҳши эмас, деб айтдим. Онам ҳам ўйланиб қолдила. Яна эски йиртиқ ва кир кийимда келадила. Бозордегила янги берсаям, келаси сафар яна шу аҳволда келадила. Онамла намоз китоби бериб, намозни ўрганинг, қизингиз ҳам ўргансинла, деганларига 1 Йилдан ошдики ҳали ҳам намоз ўқишмайди. Фақат бозорда эмас билишимча бошқа жойларга ҳам борадила. Бу масалага ечим топишга сизлардан бошқа сўрайдиганим йўқ. Мани фикрим тўғрими ? Жоҳиллик қилиб қўймаябманми?(Астағфируллоҳ) Ёки ҳар келганларида нималардир беришда давом этганимиз савоблироқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри мулоҳаза қилибсиз. Тиланчиликни касб қилганларга берилмайди. Валлоҳу аълам!

23 Сентабр 2022, 19:58 | Савол-жавоблар | 132 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar