Гилам ва нажосат

Ассалому алайкум! Суюқ нажосат тегиб қуриб кетган гилам бор. Бир одам таҳорат қилиб ҳўл оёғи билан ундан юриб ўтди. Энди яна бир одам таҳорат қилиб ўша жойдан юриб ўтса, оёғи нажосат бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оёқда нажосат асорати кўринмаса аввалги юриб ўтган одамнинг оёғи ҳам, кейинги юриб ўтган одамнинг оёғи ҳам нажосат бўлмайди. Валлоҳу аълам!

24 Сентабр 2022, 19:30 | Савол-жавоблар | 136 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar