Оилани сақлаб қолиш учун гуноҳ

Ассалому алайкум! Аҳли аёли бўла туриб бошқалар билан кўп вақт давомида зино қилиб юрган одамни бу йўлдан қайтариш учун у одамни ўз аёлига қаратиб ўқитиш мумкинми? Расмига ёки бирор бир тана азосига (Ундан кейин фақат ўз аёлини севади ва бошқага қарамайди). У одам ҳеч кимни гапига қулоқ солмайди, ўзи ишини қилишдан тийилмайди, оилани сақлаб қолиш учун шу ишни қилиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сеҳр шариатимизда ҳаром. Оилани сақлаб қолишни юзлаб ҳалол йўллари турганида ҳаромдан фойдаланилмайди. Валлоҳу аълам!

27 Сентабр 2022, 16:31 | Савол-жавоблар | 117 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar