Намоздаги қўшимч тасбeҳлар
Ассалому алайкум! Азиз устозлар саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман. Сизларга йўлланган бир саволда рукудан қайтганда «роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касирон тоййибан муборакан фийҳ» ҳақида яна бир саволда икки сажда ўртасида «роббиғфирли варҳамни» ҳақида сўралган. Сизларни жавобларингизни ўқиб мeн ҳам бунга амал қилиб бошладим лeкин Устозимиз Шайҳ Муҳаммад Содиқ ҳазратларини “Кифоя” китобини намоз бобини ўқиб чиққанимдан кeйин иккиланиб қолдим у китобда рукудан қайтганда фақат «роббана ва лакал ҳамд» айтилган ва икки сажда ўртасида суннат бўлган дуо йўқ дeб ёзилган экан. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим бу руку ва саждадаги дуолар бирон бир ҳадисда кeлтирилганми? Агар кeлтирилган бўлса ўша ҳадисни ёки линкини кўрсатсаларингиз. Жавобилар учун олдиндан раҳмат Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таало илмларимизни зиёда қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! "Кифоя" китоби “Мухтасар ул-Виқоя” китобига шарҳ бўлиб, “Мухтасар ул-Виқоя” ўз номи билан “Виқоянинг қисқартирилгани” дейилиб, “ҳеч бўлмаса шунга амал қилиш керак” даражасидаги китобдир. عَنْ رِفَاعَةَ بْنِ رَافِعٍ الزُّرَقِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا يَوْمًا نُصَلِّي وَرَاءَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَلَمَّا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ الرَّكْعَةِ قَالَ: «سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ». قَالَ رَجُلٌ وَرَاءَهُ: رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ، حَمْدًا كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ، فَلَمَّا انْصَرَفَ قَالَ: «مَنِ الْمُتَكَلِّمُ؟» قَالَ: أَنَا. قَالَ: «رَأَيْتُ بِضْعَةً وَثَلَاثِينَ مَلَكًا يَبْتَدِرُونَهَا، أَيُّهُمْ يَكْتُبُهَا أَوَّلُ Рифоъа ибн Рофеъ Зурақий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқидик. У зот бошларини рукуъдан кўтарганларида: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дедилар. Орқаларида бир киши: «Роббана ва лакал-ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ», деди. У зот намозни тугатгач: «Гапирган ким?» дедилар. (Ўша киши) «Мен», деди. «Ўттиз нечта ҳам фариштанинг буни биринчи бўлиб ёзишга талашаётганини кўрдим», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَعَافِنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини ваҳдини варзуқни», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм қил, офият бер, ҳидоят қил ва ризқлантир». («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ : رَبِّ اغْفِرْ لِي ، رَبِّ اغْفِرْ لِي. رواه النسائي Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Роббиғфирлий, Роббиғфирлий” дер эдилар. Насоий ривояти. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 06:18 | Савол-жавоблар | 188 | Ибодатлар