Қайси бирини танлаганим маъқул
Ассалому алайкум! Мен мактабда математика фанидан дарс бераман. Намозларими имкон қадар жамоат билан ўқишга харакат қиламан чиқолмай қолсам қалбим оғрийди. Қуръонни 2 маротаба ўқиб хатм қилдим хозир хам хар куни ўқиб хатм қилиш пайидан бўламан. Фарзандларим, аёлимга хам илм ўргатаман. Шу ёзда ман учун синов бўлса керак мактаб рахбарлигига таклиф тушди. Хатто хоким хам сухбатга чақирди. Бордим рад этдим. Лекин устозларимни ўртага қўйиб бўлса хам лавозимга ўтишим кераклигини. Халқимиз фарзандлари сифатли таълим олишлари учун астойдил харакат қилишимни бу савобли иш эканлигини уқтиришмоқда. Мен директор бўлсам намозларим, ибодатларим, ўқиётган Қуръонимга зиён етиб қолишидан қўрқаман. Мажлислар, турли тадбирлар ва хаказо сабаб. Хозирги директоримиз хам мани тавсия қилиб келибдилар кетимдан иймон инсофли инсон қолсин деб. Манга маслахат беринглар, илтимос!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятларда истихора қилинади. Аслида сизга ўхшаган иймонили инсонлар талимни туғри йўлга қўйса, яхши бўлади. Валлоҳу аълам!
4 Октабр 2022, 18:08 | Савол-жавоблар | 104 | Турли саволлар